"Поханг Стилерс" бош мураббийи Сун Хонг Хванг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоанинг плей-оффга чиқа олмаганида ўзининг ҳам қисман айби борлигини таъкидлади.
"Футболчилар қўлдан келган барча ишни қилишди. Лекин биз иккинчи йилдирки кетма-кет гуруҳ босқичидан ўта олмадик. Бунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз келаси йили яна ОЧЛда иштирок этишга ва гуруҳ босқичидан ўтишга ҳаракат қилиб кўрамиз", дейди кореяликлар бош мураббийи.