"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 5-турида "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндаги ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Винисиус ва мен ўйинлар ва машғулотлар вақтида бир-биримизни майдонда излашга ҳаракат қиламиз. У ажойиб футболчи, у "Реал" учун жуда кўп иш қилган ва мен у билан ўйнаганимдан жуда хурсандман. Пенальти? Энг муҳими пенальтини ким тепиши эмас, биз тўрттасини голга айлантирганимиздир", - дея Мбаппе сўзларини келтирмоқда Marca.