"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих келажаги ҳақида фикр билдирди.
— Клуб билан янги шартномани муҳокама қилишга тайёрман. Клубдан қўллаб-қувватлашни эшитиш ҳар доим ёқимли. Ҳозир мен шунчаки лаҳзадан завқланяпман", - дея Киммих сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Германиялик ярим ҳимоячи 2015 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда тўртта ўйинда қатнашди.