Яқин келажакда "МЮ"нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Европада иш топиши мумкин.
55 ёшли мураббий кўҳна қитъа клубларидан бири билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.
“Клублардан бири билан самарали музокаралар олиб бормоқдаман. Биз мулоқот қиляпмиз, иш олиб борилмоқда, аниқликдан узоқ эмасмиз", - дея Канчельскиснинг сўзларини келтиради Спорт24.