Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Ҳозир мен Англиядаги ҳамма нарсадан мамнунман. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнайман. Ҳали уч йиллик шартномам бор, лекин вақти келганда келажак ҳақида ўйлайман. Испания менинг мамлакатим, Мадрид эса менинг она шаҳрим», - деди футболчи.