Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Футбол оламининг ақлга сиғмас ажиб натижалари

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ёки Криштиану Роналду ҳақида сўз очилгани билан кўпчилик хаёлига қандайдир рекордга боғлиқ фактлар келиши оддий ҳолга айланиб улгургани рост. Икки «ўзга сайёралик»нинг фамилияси рекорд ибораси билан маънодошдек, гўё. Аммо тушунарлики, футбол олами рекордлари фақат Месси ва Роналдуга тегишли эмас. Тарих саҳифаларига шундай натижалар ҳам ёзилганки, уларга ҳаттоки бирдан ишониш қийин. Хуллас, қуйида айнан ақлга сиғмас натижалар порцияси ҳавола этилмоқда эътиборингизга...

1. Неймар Ла Лигада Мессидан олдин ой лауреати бўлган

Бу факт Лео Мессининг персонал мухлисларини ҳайратга солиши тайин. Лекин ҳақиқат шуки, аргентиналик даҳоча 2016 йилнинг январига қадар Испания чемпионатида ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринга эга чиқмаган. Тўғри, Ла Лигада ой лауреатини аниқлаш 2013 йилнинг сентябридагина йўлга қўйилганини эслатиш керак. Кейинги деярли 2,5 йил давомида нақ 17 нафар футболчи ой лауреати бўлган. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, улар орасида Неймар бор, аммо Месси йўқ. Испанлар фақат 2016 йилнинг бошига келиб, Леони илк марта ой футболчиси сифатида эътироф этишган.

2. «Данди Юнайтед» клуби «Барселона»га қарши ўйинларда 100 фоизлик кўрсаткичга эга

Шотландиянинг камтарин клуби ўз тарихида Каталония гранди билан 4 марта тўқнаш келган ва 4та ўйинда ҳам ғалаба қозонган! «Данди Юнайтед» бундай натижага эга Буюк Британиянинг ягона клуби саналади. Аниқроқ айтсак, мавсум-1966|1967да «Барса»ни 2 марта доғда қолдирган «Данди» орадан 20 йил ўтиб (мавсум-1986|1987) бу ишни яна бир бора такрорлаганди.

3. Филипп Лам 1 йил давомида бирор марта қўполлик ишлатмаган

Ажабо, ҳимоячи шунча узоқ вақт тоза ўйнаши мумкинми? Ҳа. Ҳар ҳолда, Германия футболи афсонаси Филипп Лам вазиятни олдиндан тўғри баҳолаш қобилияти эвазига 2014 йил сентябрь - 2015 йил октябрь оралиғида Бундеслига баҳсларида рақибларига нисбатан лоақал бир марта қўпол ҳаракатланмаган. Бинобарин, у қачон қаерда туришни ва рақибга қандай пешвоз чиқишни яхши ўзлаштирган эди. Яна шуни қўшимча маълумот ўрнида келтириш керакки, Германия миллий жамоаси собиқ сардори бутун фаолияти давомида бирор марта қизил карточка олмаган.

4. Марк Хьюз 1 кунда икки мамлакатдаги ўйинларда майдонга тушган

Бугунги ёшлар Уэльс фахрининг футболчилик фаолиятидан бехабарлар, албатта. Ваҳоланки, у анча муваффақиятли тўп сурган. Ҳозирда кўпчилик Хьюзни асосан мураббий сифатида танийди. Хуллас, уэльслик юлдуз 1987 йили 1 кунда икки ўйинда иштирок этган, яна турли мамлакатларда. Демак, аввалига куннинг туш пайти Уэльс миллий жамоаси сафида Чехословакия термасига қарши баҳс­да майдонга тушган Хьюз ўйин тугаши ҳамоно самолётда Германияга қайтиб, «Бавария» либосида ҳам ҳаракатланишга улгурган. 

5. Крис Николл 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда 4та гол урган

1976 йили «Астон Вилла» ва «Лестер» ўртасида кечган ўйин 2:2 ҳисобида хотима топади. Энг ҳайратланарли томони, бу натижа муайян футболчи голлари эвазига юзага келганди. Қисқача тафсилот: Крис Николл аввалига 2та автогол билан «Лестер»ни ҳисобда олдинга олиб чиқади, кейин «дубль» қайд этиш асносида ўз хатоларини тўғрилаб, «Астон Вилла»ни мағлубиятдан қутқариб қолади.

6. Дарвозабон Рожерио Сени жами 131та гол урган

Бундай маҳсулдорлик айрим ҳужумчиларга ҳам орзу бўлиши мумкин. Бразилиялик дарвозабон Рожерио Сени эса 100та гол маррасидан осонгина ошган. У вақтида «Сан-Паулу» машғулотларида пенальти ва жарима зарбалари тепиш устида алоҳида шуғулланган экан. Сенининг энг яхши мавсуми 2005 йилга тўғри келганини қўшимча қилиш жоиз. Дарвозабон ўшанда нақ 21та гол муаллифига айланган эди.

7. Тимо Вернер ЧЛда Роналдодан кўпроқ гол урган

Барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири Луис Назарио Роналдо ёхуд «сўйлоқ» ЧЛ турнирида атиги 14та гол урган. «Челси»да яхши вазиятларни кўкка совуриш билан банд бўлган германиялик Тимо Вернер ҳисобида эса асосий евротурнирда урилган 17та гол бор. Шунингдек, Роналдо фаолиятини ЧЛ бош совринисиз якунлаган бўлса, Вернер «Челси» билан «шалпангқулоқ» кубок соҳибига айланган.

8. Жозе Моуриньо 9 йил давомида уй ўйинларида мағлубиятни тан олмаган

Португалиялик мутахассиснинг фаолият йўли ёрқин саҳифаларга тўла. Мисол учун, «Беназир» бошқарган клублар 2002-2011 йиллар оралиғида миллий лигалар доирасидаги кетма-кет 150та уй ўйинида мағлубиятга учрамаган. Моуриньо бу даврда 4та чемпионатда 4та клубни бошқарганини алоҳида таъкидлаш керак - «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал».

9. Роналду 30 ёшидан кейин гол уришда Рунининг бутун фаолиятидаги натижасидан ўзиб кетди

Криштиану Роналду 30 ёшга тўлганидан кейин ҳам гол уриш суръатини пасайтиргани йўқ. У бу оралиқда аллақачон 400та гол довонидан ошди ҳам. Бу эса Уэйн Рунининг бутун футболчилик фаолиятида йиққан голлари сонидан  кўпроқдир. Португалиялик юлдуз ҳамон гол уришдан тўхтамаётганини ҳам айтиш жоиз.

10. «Милан» бир мавсумда 36та гол билан «А» серия чемпиони бўлган

«Милан» тарихдаги энг ёрқин жамоалардан бири сифатида тилга олинади. Аммо «россонерлар» ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишмаган. Масалан, 1993|1994 йиллар мавсумини олсак, «Милан» атиги 36та гол урган. Шунга қарамай, жамоа ўта кучли ҳимоя­си эвазига якунда скудетто соҳибига айланган. Яъни «Сан Сиро» эгаси ўша мавсум «А» серияда атиги 15та гол қўйиб юборган эди. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:00, 17.09.2024.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.