Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси сардори Илҳомжон Ҳамроев Парагвайга қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Бугун ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан узр сўраймиз. 3-турдаги рақибимиз – Коста Рика кучли рақиб, ушбу баҳсга 200 фоиз тайёр бўлишимиз шарт. Кейинги босқичга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.