Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Тасаввурга сиғмас футбол фактлари: Жон Терри Иньестадан кўпроқ гол урган...

Баҳо:
+ | -

Аввалига бу шунчаки, ҳазилдек кўринди. Бироқ бу ҳақиқат, буюк жаҳон чемпиони, плеймейкер Андрес Иньеста «Барселона» сафида Испания чемпионатидаги 442та ўйинда 35та гол урганди. Машҳур марказий ҳимоячи Жон Терри эса АПЛдаги 492 беллашувда рақиблари дарвозасини 41 марта ишғол этганди. Ўйинлар сони бўйича фарқ унча катта эмас. Яъни, ҳужумкор Иньеста Террига нисбатан камроқ, дейишга асос йўқ. Жон стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланган, Андрес эса олдинги чизиқдаги худбин жамоадошларини тўп билан таъминлашга машғул бўлган.

ЕЧЛдаги хет-триклар бўйича Курзава Суарес ва Зидандан устун

Ҳа, унинг хет-триклари Зайниддин ва Луиснинг умумий кўрсаткичидан кўпроқ. Рўйхатга Хави ва Кроосни ҳам киритиш мумкин. «Барселона» ҳамда «Реал»нинг хавбекларига нуфузли турнирда 3тадан гол уриш насиб этмади. Шунингдек, 10-рақам соҳиби Зидан ва сермаҳсул ҳужумчи Суарес ҳам бундай натижага эриша олмаганлар.

Роналду ва Месси ўғиллари каби 869 кунлик фарқга эга

Антуан Гризманнинг 3 нафар фарзанди турли йилларнинг 8 апрелида дунёга келишган. Сабабини билиб бўлмайдиган ажабтовур ҳодиса. Лекин ундан-да ажиброқ воқеалар ҳам жуда кўп. Кичик Роналду билан Тьяго Месси роппа-роса 869 кунлик тафовут билан таваллуд топишган. Бунинг ҳайратомуз жиҳати шундаки, уларни оталари - Криштиану ва Лионелнинг ёшлари ҳам айнан 869 кунга фарқ қилади. «Мистика». Болакайлар ҳам футболчи бўлишадими? Миллиардлик империя вориси бўлмиш кичик Роналду ҳозирда машқ қилмоқда, Криштиану эса ўғли билан битта жамоада тўп суриш орзусида.

Моур турли лигаларда 9 йил ва 1 кунни мағлубиятсиз ўтказган

Айни пайтда Жозе «Фенербахче»да фаолият олиб бормоқда. Яқин ўтмишда у ҳақиқий йигит эди, қалъалар қуришга қурби етарди. Моуриньо 2002 йилдан 2011 йилгача миллий чемпионатларда мағлубият нима эканлигини билмаганди. Ўша даврда мураббий «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал»ни бошқарган ва қаторасига 150та учрашувда таслим бўлмаганди. Деярли такрорлашнинг иложи йўқ бўлган фантастик серия! 

«Челси»нинг АПЛдаги кубокларидан қуйи лигага тушиб кетиши кўпроқ

Роман Абрамовичдек сахий ҳомийни ўз вақтида топа олмаган жамоанинг қисмати шундай. 119 йиллик фаолиятида «Кўклар» 6 марта қуйи лигага тушиб кетишган. Дастлабки пасайиш ўтган аср аввалида, кейингиси 20-йилларда юз берганди. Ундан ке­йинги омадсизликлар 62, 75 ва 79-йилларда қайд этилган. Сўнгги марта 1988 йилда элитани тарк этган жамоа бир йилдаёқ қайтди ва ҳанузгача АПЛда тўп сурмоқда. Бироқ Боэли жамоанинг банкротга учраши ёки турли қоида бузишлар туфайли сериянинг узилиши йўлида жон куйдириб ишламоқда.

Томас Мюллер Европа чемпионатларида бирорта гол урмаган

Таниқли тўпурар 10та гол билан ЖЧ тарихидаги снайперлар рўйхатида 10-ўринни эгаллаб турибди. У Баджо ва Эйсебиодан битта голга олдинда. Лекин 4та қитъа чемпионатларида бирорта гол ура олмаган. Ҳар қандай вазиятдан дарвозани бемалол ишғол эта оладиган мерган учун ўта ачинарли ҳол. Яқинда Томас Зепп Майернинг рекордини янгилади. Лекин Еврода унда ҳам, дарвозабонда ҳам гол йўқ.

Месси 3та турли 10 йилликларда «Олтин тўп»га эришган

Лео сўнгги марта 2023 йилда ғолиб чиқди. 2010 йилларда ғалабалари кўп, лекин дастлабки «Олтин тўп»ни 2009 йилда қўлга киритганди. Демак, Месси 3та 10 йилликда ғолиб чиққан ягона тўпурар бўлиб олди. Айнан шу сабабли уни буюк дейишади. Леодаги барқарорлик афсонавий Роналдо, Марадона ва Кройфлар қойил қолишган. Айрим совринлар хусусида баҳс-мунозаралар бўлди, жуда кўп совринларни у ҳалол ишлаб топган.

Коул Палмер бир кунда 2та учрашувда ўйнаган

Бундай воқеа Марк Хьюз фаолиятида ҳам бўлган. Уэльс­лик афсона Чехословакияга қарши баҳсда ўйнаган. Кейин уни ихчам самолётда «Бавария»нинг ўйинига олиб кетишган. Хьюзни шахсан Ули Хёнесс кутиб олиб, стадионга олиб борган. Ҳозир бунақа фокусларнинг иложи йўқдек туюлади. Бироқ Палмер 19 ёшида «Манчестер Сити» таркибида майдонга тушди, ке­йин ёшлар жамоасида хет-трикка эришди.

Рафиньянинг хет-триклари Роналдиньоникидан кўпроқ

«Барселона» бутун ёз бўйи Нико Уильямсни олиб келишга интилган бўлсада, Флик Рафинья билан қолди ва эвазига «Вальядолид»га қарши баҳс­да хет-трик билан мукофотланди. Шундан кейин кўпчилик Роналдиньони эслади. Бироқ Дино Ла Лигада хет-трикка эриша олмаган, Рафиньяда эса бор. У энди Ла Лигада хет-трикка эришган 3-бразилиялик футболчига айланди. 1-ўриндаги Эваристо ҳисобида 8та, 2-ўриндаги Ромариода 5та хет-трик мавжуд.

Каррагер бошқа рақиблардан кўра «Ливерпул»га кўпроқ гол урган

Ёш мухлислар учун Жейми - ТВдаги футбол шарҳловчиси. Бироқ у «Ливерпуль» гвардиячилари ўртасида 2-ўринда. Ундаги камёб кўрсаткич шуки, Жейми 7та автоголни қайд этган, «қизиллар» учун эса, атиги 3та гол урган. Ҳатто ундан анча оз майдонга тушган Ловрен ҳисобида 5та гол бор.

Кевин Де Брюйне ҳеч қачон АПЛда «Ой ўйинчиси» унвонига сазовор бўлмаган 

Икки марта АПЛнинг йил ўйинчиси сифатида эътироф этилган. Бу эса муваффақиятнинг вақтинчалик эканлигини англатади ва барқарор ўйинчилар буюкларга айланишини кўрсатади. Гарчи Кевин қисқа масофаларда қаҳрамон бўлмасада, олис масофаларга тўп узатиш бобида АПЛ­даги етакчиларнинг бири.

Франциялик Команнинг ёши унинг кубоклари сонидан кичик

«Бавария» бу футболчини бошқа клубга бермоқчи бўлганди. Ёки рамз сифатида сақлаб қолмоқчи эдими? Кингсли ҳақли равишда «совринлар магнити» мақомини олганди. Унинг ҳисобида клублар ва Франция терма жамоаси билан қўлга киритган 29та хилма-хил кубоклар мавжуд. Коман 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлмаган, лекин миллатлар Лигасининг ғолиби. Хаби Алонсонинг «Байер»и чемпионликни тортиб олгунга қадар миллий лигаларда зафар қучган. Хуллас, Кингс­ли 28 ёшда, совринлари эса битта кўп.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:03, 19.09.2024.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.