Лондоннинг “Арсенал” клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида “Аталанта” билан дуранг ўйнади (0:0).
Асосий эпизод 51-дақиқада содир бўлди: "канонирлар" дарвозабони Давид Райя Матео Ретеги томонидан йўлланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.
“Бу мен фаолиятим давомида кўрган энг яхши сэйвлардан бири бўлса керак. Райя бугун ақл бовар қилмайдиган даражада эди", - дея Артета сўзларини келтиради Football Italia.