Италиялик "Ливерпуль" вингери Федерико Кьеза "қизиллар"нинг 2024/2025 йилги мавсумдаги натижалари ҳақида гапирди. Мерсисайдликлар Премьер-лигадаги бешта ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонишди.
"Ҳа, биз яхши бошладик, аммо Премьер-лига қийин турнир. Қолаверса, биз Чемпионлар лигасида ўйнадик, яқинда “Милан”ни мағлуб этдик, дам олиш кунлари эса Премьер-лигада “Борнмут” устидан ғалаба қозондик. Биз иккала турнирда ҳам яхши ўйин кўрсата олишимизни кўрсатдик", - дея Федерико Кезанинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.
Футболчининг мерсисайдликлар клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган, Кьезанинг маоши йилига 5 миллион еврога баҳоланмоқда.