«Интер Майами» мегаюлдузи Лионель Месси келажаги бўйича муҳим қарорни қабул қилган, дея хабар берди «Tyc Sport».
Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчи АҚШ клубидаги шартномаси якунланганидан сўнг ватани Аргентинага қайтишга қарор қилган. Унинг айнан қайси жамоага ўтиши ҳақида хабар берилмаган.
Месси «Ньюэллс Олд-Бойз» клуби академиясида ўйнаган.