Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Фарзандингиз учун қулай имконият: Италия футболи техникаси ва тактикаси бўйича ўқув йиғини

Баҳо:
+3 | -

Ҳар бир ота-она футбол билан шуғулланаётган фарзанди тез орада катта футболда ўз ўрнини топиб кетишини орзу қилади. Бунинг учун эса болага етарлича шарт-шароитлар яратиб берилиши зарурлигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Сизга мана шундай имконият таклиф этиш истагидамиз.

2013 йилнинг 21 июль - 1 август кунлари Италия жанубидаги Калабрия шаҳрида 1999-2000 йилларда таваллуд топган ўзбекистонлик ёш футболчилар учун “Италия футболи техникаси ва тактикаси” бўйича ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда. Ўз вақтида “Милан”, “Аталанта”, “Рома”, “Ювентус”, “Интер”, “Наполи”, “Парма”, “Женоа” ва бошқа шу каби клубларда иш олиб боришган маҳаллий малакали мураббийлар ўн кунлик замонавий машғулот жараёни мобайнида ҳар бир қатнашчининг ҳам индивидуал, ҳам жамоавий янги қирраларини очиб беришади. Мураббийлардан ташқари, йиғин давомида футболчилар малакали шифокор ва массажчилар кўз остида бўладилар.

Ёш футболчилар ҳамма қулайликларга эга, Ўртаер денгизидан 600 метргина масофадаги “Villaggio del Pino” отелида истиқомат қилишади (мана бу манзилда барчаси билан ўзингиз бевосита танишиб олишингиз мумкин - http://nuke.villaggiodelpino.it/). Йиғин иштирокчилари ихтиёрида барча халқаро андозаларга жавоб берадиган спорт мажмуалари ва футбол майдонлари бўлади. Шунингдек, тренажёр зали, тикланиш маркази, бассейн, пляж ва инфратузилманинг бошқа объектлари ҳам ёш футболчилар учун хизмат қилади. Кунда икки маҳал бўладиган машғулотлардан ташқари, маҳаллий жамоалар билан учта ўртоқлик назорат ўйинлари ҳам уюштирилади.

Ҳар бир иштирокчига йиғин бошланишидан аввал эсдалик учун тўлиқ комплект спорт экипировкаси туҳфа этилади, фойдаланиш учун спорт инвентарлари ҳамда ўқув-услубий материаллар тақдим қилинади. Қатнашчилар спортчилар учун алоҳида ишлаб чиқилган овқатланиш тизими бўйича ҳар куни тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланадилар. Дам олиш вақтида эса уларни кенг қамровли маданий ва кўнгилочар дастури кутиб турибди.

Ўқув-машғулот йиғини якунида ҳар бир ёш футболчига “Италия футболи техникаси ва тактикаси” бўйича малакавий сертификатлар топширилади.

Агар ушбу таклиф сизни қизиқтирган бўлса, у ҳолда қуйидаги телефон рақамига ҳар куни соат 9:00дан 21:00гача мурожаат этишингиз мумкин: (+998 91) 136-89-33.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:42, 03.05.2013.
Ўқилди: 13615 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.