«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Грэм Поттер клубдаги қисқа фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Англиялик мураббий 2022 йилнинг сентябрида Томас Тухель ўрнига «кўклар»ни қабул қилиб олганди, бироқ 2023 йилнинг апрель ойи бошида истеъфога чиқарилганди. Ўшандан бери Поттер мураббийликка қайтмади.
"Ишингизни йўқотиш ҳар доим ёқимсиз, лекин сиз буни ўсишингиз ва яхшиланишингизга ёрдам берадиган ўрганиш тажрибаси сифатида қарашингиз керак. «Челси»га имконият учун миннатдорман. Қийин бўлди, аммо ёрқин лаҳзалар ҳам бор эди”, - деди 49 ёшли мутахассис.