Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон

“Локомотив” ва “Сурхон” клуби футболчилари 3 та ўйинга четлатилди, “Пахтакор” спорт директорига чора кўрилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“Қизилқум” — “Сўғдиёна”

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувининг 87-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасурбек Ёқубовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив” — “Навбаҳор”

19-тури доирасидаги “Локомотив” — “Навбаҳор” учрашуви 67-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Жасур Ҳакимов рақиб ўйинчисининг бош қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Ҳакимовга (“Локомотив”) нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“ОКМК” — “Сурхон”

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “ОКМК” — “Сурхон” учрашувининг 16-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси М. Абдураҳмонов тўп учун кураш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Абдураҳмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “ОКМК” — “Сурхон” учрашувининг 75-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Ж. Хожиниязов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Хожиниязовга (“Сурхон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Сурхон” — “Бунёдкор” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Абдунабиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳамидулло Абдунабиевга (“Бунёдкор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+7-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўрабоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахбоз Жўрабоевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Айнан шу учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Андрижа Филипович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрижа Филиповичга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “ОКМК”

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Насаф” — “ОКМК” учрашувининг 86-дақиқасида “ОКМК” футбол клуби футболчиси Сардор Раҳмонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (“ОКМК”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги
“Пахтакор” — “Навбаҳор”

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви биринчи бўлимидан сўнг “Пахтакор” футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларга нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга (“Пахтакор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:28, 03.10.2024.
Ўқилди: 3127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [4034]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3062]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2739]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2671]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2650]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2404]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2054]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1921]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1897]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1798]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик