"Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрам "Торино" билан учрашувда учта гол урди.
Франциялик футболчи "буқалар" дарвозасига 25, 35 ва 60-дақиқаларда гол урди. Opta хабарига кўра, бу Тюрамнинг профессионал фаолиятидаги иккинчи хет-трик ва кучли бешлик чемпионатларидаги биринчиси. Бугунги кунга қадар форвард 2022 йилнинг июль ойида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си билан Германия кубоги доирасидаги "Оберахерн"га (9:1) қарши ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлганди.
Маркус Тюрам жорий А Серияда 7 та ўйинда 7 та гол урган. Футболчи ўтган ёздан бери "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.