“Милан” якшанба куни “Фиорентина” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин охирида “россонерилар” мураббийи Пауло Фонсека Кристиан Пулишични алмаштиришга қарор қилди, гарчи америкалик бир оз олдинроқ гол урган бўлса-да.
Португалиялик мутахассис Пулишични ўйиндан четлаштириш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
"Алмаштириш эҳтиёт чораси эди. Пулишичнинг оёқларида муаммолар бор эди. Чуквуэзе ўйинга яхши кириб келди ва вазиятлар яратди", - деди Фонсека.
"Милан" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. А Сериянинг етти учрашувида Пауло Фонсека шогирдлари 11 очко қўлга киритишга муваффақ бўлишди.