Пеп Гвардиола Эдерсоннинг "Манчестер Сити"да қолиш қарори ҳақида гапирди.
Ўтган ёзда дарвозабон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин эди. Хусусан, Эдерсоннинг трансфери бўйича музокараларни "Ан-Наср" олиб борди.
"У жамоамизнинг муҳим фигураси. Биз уни таркибда борлигидан бахтиёрмиз ва умид қиламанки, у ҳам бахтлидир. Эдди ҳақиқатан ҳам бизни яхши билади ва нима қилишимиз кераклигини билади. У биринчи кунданоқ унинг кетишини истамаслигимни биларди.
Аслида, ҳеч қандай ҳақиқий таклифлар йўқ эди. Улар таклиф қилишади, лекин АПЛда кетма-кет 4 марта ғалаба қозонган дарвозабоннинг қандайдир қиммати бор ва нархи ҳам бор. Акс ҳолда, у кета олмайди. Агар чиндан ҳам шундай таклиф тушганида, балки у жамоада бўлмаган бўларди.
Эдерсон жуда кучли, бироқ у кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирганда, у бир сония ичида бу ерда эканлигини ва қўлидан келган барча ишни қилишини айтди", — деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.