Испаниялик теннисчи учинчи даврада ATP рейтингида 560-поғонада бораётган хитойлик У Ибинни қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 7/6(5), 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб кўриниши 2:0 га етди.
Роппа-роса 100 дақиқа давом этган баҳсда Алькарас 11, У Ибин 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам биттадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик Карлос томонида бўлди - 2 га 0!
Шу тариқа, испаниялик теннисчи мавсумдаги 50-ғалабасини қўлга киритди.