Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"нинг ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Норвегиялик ҳужумчи сентябрь ойида мухлисларнинг овозига кўра ғалаба қозониб, совринни қўлга киритди. У ярим ҳимоячи Жек Грилиш ва ҳимоячи Йошко Гвардиолни ортда қолдирди.
Сентябрь ойида Холанд "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 4 та ўйин ўтказди ва 3 та гол уриб, клуб сафидаги голлари сонини 100 тага етказди.