Истанбулнинг “Бешиктош” клуби мухлислари Европа лигаси доирасидаги “Лион”га қарши ўйинга киритилмайди.
Бу ҳақда “Бешиктош” матбуот хизмати ёзмоқда. "Лион раҳбари "Бешиктош" мухлисларини стадионга ёки шаҳарга киритмасликка қарор қилди.
"Клубимиз ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилди. Шу муносабат билан мухлисларимизга ушбу ўйинга саёҳатни режалаштирмасликлари кераклигини маълум қилмоқчимиз", дея ёзади клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, 2017-йилда Европа кубоги доирасидаги “Лион” – “Бешиктош” ўйинида туркиялик мухлислар ўз секторидан пиротехника воситаларини учиришни бошлаган эди.
Шу сабаб ўйин бошланиши кечиктирилди.