Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг дисквалификация муддатини қисқартириш борасидаги фикри билан ўртоқлашди.
"Пол учун яшил чироқ ёнди. Бу ажойиб янгилик. Погба март ойида майдонга қайтиши мумкин. Энди у тез орада қайтишини билади. Бу унинг учун катта қувонч, чунки бу йигит футболни жуда яхши кўради", - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи дастлаб тўрт йилга дисквалификация қилинган эди. Погба ўз апелляциясини ютиб, тақиқни 1,5 йилга қисқартирди.