Кириш Регистрация

Transfermarkt талқини бўйича нархи энг юқорига кўтарилган футболчилар

Баҳо:
+ | -2

Германияда фаолият юритадиган transfermarkt портали асосан мунтазам равишда футболчиларнинг бозор баҳосини шакллантириш билан шуғулланади.

Маълумки, Неймар трансфер суммаси бўйича жаҳон футболи тарихида энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади - «ПСЖ» бразилиялик юлдуз учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаган. Бироқ transfermarkt Неймар ҳуқуқини ҳеч қачон бу қадар юқори баҳолаган эмас. Германия портали талқини бўйича айтсак, «Ал-Ҳилол» юлдузи кучли 10таликда ҳам йўқ. Хўш, transfermarkt энг юқори баҳони кимларга қўйган? Топ-рўйхатда ҳатто Эден Азар ҳам бор.

150 миллион евро

«Манчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филип Фоден 150 млн. евро маррасини жорий йил забт этди. Эслатма, у ҳозир 24 ёшда. Эден Азар ва Антуан Гризманн эса бу суммани 2018 йили «бўйсиндиришганди». Ўшанда ҳар икки футболчи 27 ёшда эди. Трансфер қиймати 150 «лимон»га кўтарилган яна бир футболчи - бу Садио Мане. Сенегаллик ҳужумчига 2019 йилда шунча нарх қўйилганди.

160 миллион евро

Яқинда «Арсенал»дан қўним топган Раҳим Стерлингнинг энг юқори кўрсаткичи - 160 млн. евро. Англиялик футболчи ушбу маррани 2019 йили «Челси»да «босганди».

180 миллион евро

Transfermarkt замонамизнинг аксарият топ-футболчилари ҳуқуқини айнан 180 миллион еврогача кўтарган. Хусусан, афсонавий Лионель Месси, шунингдек, Эрлинг Холанд, Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниорнинг трансфер қиймати шу нуқтага етган. Аргентиналик даҳоча бу суммага 2018 йили лойиқ топилган бўлса, қолганлар унинг кўрсаткичини яқин орада такрорлашди.

200 миллион евро 

Transfermarkt тарихда атиги бир футболчи трансферини 200 миллион еврога муносиб кўрган — Килиан Мбаппе. Франция миллий жамоаси ва «Реал» клуби футболчиси бу довонни 2018 йили атиги 19 ёшида забт этди. У ўша вақт «ПСЖ» сафида ўйнарди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:51, 08.10.2024.
Ўқилди: 7169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.