"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначо терма жамоанинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборишини тасдиқлади.
Аввалроқ, 20 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасига ўтмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
— Сўнгги икки ўйинда тиззамда муаммо бор эди, шунинг учун терма жамоада ўйнай олмайман. Умид қиламанки, тезроқ тузалиб кетаман ва кейинги йиғинга боришим мумкин бўлади", - деди "МЮ" футболчиси.