Испаниялик мураббий Луис Каррион “Лас-Пальмас” бош мураббийи лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 45 ёшли Каррион шу йилнинг ёзидан бери “Лас-Пальмас”ни бошқариб келмоқда эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионатида бор йўғи тўққизта ўйин ўтказиб, бирорта ҳам ғалаба қозона олмади.
Тўққиз турдан кейин “Лас-Пальмас” атиги 3 очко билан Ла Лига турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.
Ўнинчи турда "Лас-Пальмас" сафарда "Валенсия" билан учрашади. Жамоалар ўртасидаги ўйин 21 октябрга белгиланган.