2017 йилнинг июнь ойида, Тео Эрнандес "Атлетико"дан "Реал Мадрид"га ўтишидан олдин, рус-испаниялик модель Луиса Кремлёва миланлик ҳимоячини Марбелладаги тунги клубнинг автотураргоҳида зўравонлик ва калтаклашда айблади. Қизнинг сўзларига кўра, Эрнандес унга дори ичирган, аммо Кремлёва қонида ҳеч қандай дори топилмаган. Гинекологик текширув жинсий алоқани тасдиқлади, аммо Эрнандес бу розилик билан қилинганлигини даъво қилди. Кейинчалик ҳимоячига қўйилган барча айбловлар олиб ташланди.
ABC телеканалига кўра, Кремлёвага туҳматда айблов қўйилган. Испания расмийлари қизнинг Теога қарши айбловлари ёлғон эканлиги ҳақида етарли далилларни топдилар - бир версияга кўра, Кремлёванинг мақсади ОАВ эътиборини жалб қилиш ва мумкин бўлган молиявий даромад эди. 2020 йил январь ойида Марбелла тергов суди тинтув, ҳибсга олиш ва айблов эълон қилди, шундан сўнг қиз ҳибсга олинди ва энди, айбловлар қўйилганидан кейин 4 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, у судга келади.
Қайд этилишича, Кремлёва иши бўйича суд мажлиси 28 октябрь куни бўлиб ўтади. Уни икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.