"ПСЖ" ичида футболчилар Луис Энрикенинг ўйин тамойилларидан норози.
L’Équipe нашрининг ёзишича, испаниялик мураббийнинг футболга бўлган қарашлари, кўрсатмалари ва ўзгармаслиги клубдаги баъзи номлари ошкор этилмаган одамларни безовта қила бошлаган.
Нашр қайд этганидек, асосий муаммо Энрикенинг тактик фалсафаси ва жамоанинг кучли томонлари ўртасидаги фарқда. Усмон Дембеле ва Брэдли Барколя каби ўйинчилар ўйиннинг ўтиш босқичида хавфли ҳисобланади, аммо бу Луис Энрике ўз жамоасининг ўйнашини хоҳлаган услубга тўғри келмайди.
Испаниялик мураббийнинг ўйин услубига қатъий риоя қилишини ҳисобга олсак, ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмайди ва унинг футболчилари мослашишга мажбур бўлади, дея қўшимча қилади L’Équipe нашри.