Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Агентлик Дембеленинг "ПСЖ"га ўтиши учун "Барселона"дан 10 миллион евро ундирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона"дан Усмон Дембеленинг "ПСЖ"га трансфери учун 10 миллион евро талаб қилишмоқда.

Франция терма жамоаси вингери 2023 йилнинг ёзида 50 миллион евро эвазига "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтган эди.

Scores Sports Management Ltd футбол агентлиги каталонияликлар устидан судга мурожаат қилиб, Дембеленинг "ПСЖ"га ўтишида воситачилик қилгани учун гонорар сифатида 10 миллион евро тўлашни талаб қилди. Даъво 2024 йил 18 июнда рўйхатга олинган.

"Барселона" бу даъвога рози эмас. Қайд этилишича, парижликлар Усмон учун товон пули сифатида 50 миллион евро тўлаган, бироқ футболчининг “Барселона” билан 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномасида 25 миллион футболчининг вакили Мусса Сиссокога кетиши кўрсатилган эди.

Киритилди: 22:01, 08.10.2024.
Ўқилди: 439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.