"Милан" сардори Давиде Калабрия клубни тарк этиши мумкин, унинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Бу ҳақда Италиянинг Tuttosport нашри хабар берди.
Ҳозир Калабрия майдонга тушмаяпти, 17 сентябрь куни у "Ливерпул"га қарши ўйинда жароҳат олди, аммо назарий жиҳатдан у машғулотларга қайтиши керак эди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти унга келаси йилнинг июн ойида тугайдиган шартномани узайтиришни таклиф қилишга шошилмаяпти. Бу эса мавсум охирида томонлар ажралиши мумкинлигини англатади. "Милан" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.