Италиянинг "Наполи" клуби январь ойида ўз ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотишга тайёр.
Metro нашри маълумотларига кўра, нигериялик футболчи қишки трансфер ойнасида қониқарли таклиф тушса, топ-клубга ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг "Галатасарой" клуби Осимхенни мавсум охиригача ижарага олди, бироқ шартномада Виктор учун топ-клубдан таклиф келса, январь ойида ижара шартномасини тўхтатиш мумкин бўлган вариант бор.
Ёзда Осимхен Лондоннинг "Челси" жамоасига ўтиши мумкин эди, аммо томонлар маош масаласини ҳал қила олишмади. 25 ёшли Виктор жорий Туркия чемпионатида учта ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.