Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

ЖЧ-2026. «А» гуруҳи. Қатар Қирғизистонни мағлуб этди, БАА ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2026 саралашининг «А» гуруҳидан ўрин олган 2 та ўйин бўлиб ўтди.

Қатар терма жамоаси ўз уйида Қирғизистонни қабул қилиб, ғалаба қозонди. 41-дақиқада Алмоез Али ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада Тамирлан Козубаев тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Эрбол Атабаев битта жавоб тўпини киритганди. Аммо орада кўп ўтмасдан қатарликлар яна битта гол уриб, ўйин тақдирини ҳал этишди.

БАА эса ўз майдонида КХДРни қабул қилиб, муҳим очколардан маҳрум бўлди. Мезбонлар футболчиси 66-дақиқада кореялик посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди.

74-дақиқада эса ҳакам ВАР ёрдамида Амирлик дарвозаси томон пенальти белгилади. Кванг Сонг Хан томонидан йўлланган зарбани БАА посбон қайтарди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида кореяликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Бугунги натижалардан сўнг БАА ва Қатарнинг очколари 4 тага етди. 15 октябрь куни БАА Тошкентга келади. Қатар эса Дубайда Эрон билан тўқнаш келади.

ЖЧ-2026 саралаш. "А" гуруҳи, 3-тур
ҚАТАР - ҚИРҒИЗИСТОН
Голлар: Алмоез Али (41), Тамирлан Козубаев (63-автогол), Иброҳим ал-Ҳассан (81) — Эрбол Атабаев (77).

БАА - КХДР - 1:1
Голлар: Яҳё ал-Ғассаний (66) — Жонг Ил-Гван (86)
Ноаниқ пенальти: Кванг Сонг Хан (74, дарвозабон қайтарди).

№ ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-т  Т - Н   Очко
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 4-2 7
2 Эрон 3 2 1 0 2-0 7
3 БАА 3 1 1 1 4-3 4
4 Қатар 3 1 1 1 6-6 4
5 КХДР 3 0 2 1 3-4 2
6 Қирғизистон 3 0 0 3 3-7 0

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:19, 10.10.2024.
Ўқилди: 5515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3809]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3333]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2770]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2721]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2681]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2334]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2180]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2123]

«Реал»даги бу муаммони Моуриньо ҳам ҳал қила олмади [1972]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик