"Арсенал" вингери Букайо Сака жамоа ҳимоячиси Юрриен Тимбер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"У энг яхши футболчи, мен буни кўрсатганидан хурсандман. Тўп билан у жуда хотиржам ва ишончли.
У ҳар доим хотиржам, камтар ва жуда кўп меҳнат қилади. Энди у муносиб мақтовни олаётганидан хурсандман" - деди Сака CBS Sports телеканалига.
Юрриен 2023 йилнинг ёзида 40 миллион евро эвазига "Арсенал"га ўтган эди. Жорий мавсумда у 8 учрашувда 1 та голли узатмани амалга оширди.