Сентябрь ойида "Галатасарой" "Наполи"дан ҳужумчи Виктор Осимхенни ижарага олишга муваффақ бўлди. Энди турк клуби Италия А Сериясининг яна бир топ футболчиси Пауло Дибалага қизиқиш билдирмоқда.
TodoFichajes порталининг ўз саҳифаларида хабар беришича, "Галатасарой" қишки трансфер ойнасида 30 ёшли Дибалани қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.
Пауло Дибаланинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.