Жанубий Кореянинг Чунчон вилоят суди “Тоттенҳэм” клуби футболчиси Сон Ҳён Миннинг отаси ва акасини болаларга зўравонлик қилганликда айблаб, жаримага тортди, деб хабар бермоқда “Yonhap” ахборот агентлиги.
Футболчининг отаси Сон Вун Чон болалар футбол академиясини бошқаради. Футболчилардан бирининг ота-онаси март ойида полицияга мурожаат қилиб, Сон Вун Чон ва унинг ўғли Сон Ҳён Ён ва бошқа мураббийларни фарзандларини ҳақорат қилгани ва жисмоний куч ишлатганликда айблаган.
Қайд этилишича, “Тоттенҳэм” футболчисининг акаси ёш футболчининг сонига майдон бурчагида турадиган байроқ билан зарба берган, шундан сўнг боланинг тикланиши учун икки ҳафта керак бўлган.
Уларнинг ҳар бири 2,2 минг доллардан жаримага тортилди. Сон Ҳён Миннинг отаси ўзига ва ёрдамчиларига қўйилган барча айбловларни рад этди.