Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Англия ва Уэльс Футболчилар Ассоциацияси тиғиз тақвим бўйича муаммони ҳал қилишга шайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англия ва Уэльс Футболчилар Ассоциацияси календарь бўйича суд жараёнлари ҳақида гапирди.
“Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри тақвим тиғизлиги сабабли эҳтимолий иш ташлаш ҳақида биринчи бўлиб гапириб чиққанди.

Уни топ-клубларнинг футболчилари ва мураббийлари қўллаб-қувватлади.

“Июнь ойида биз Бельгия судига даъво аризаси билан биринчи қадамни қўйдик. Иккинчи босқич - мусобақаларни ўтказиш бўйича лигалар билан коалиция тузиш эди.

Бу бутун футболга таъсир қиладиган масала. Англияда ўйин сифати ёмон эканини ҳатто мухлислар ҳам тушунишади. Кўп ўйин ўйнаганингизда, элита ўйинчилари азоб чекишади, балки бутун спорт ҳам.

ФИФА ва УEФАнинг қарори миллий мусобақалар ва камтарроқ жамоаларга таъсир қилди. "Реал Мадрид" ёки "Манчестер Сити" 75-80 тагача ўйин ўтказиши мумкин, бундан ташқари олдинги мавсумларнинг умумий эффекти ҳам бўлади. Биз учта қадамни таклиф қиламиз:

1. Ёзда мусобақаларсиз мажбурий дам олиш.

2. Кетма-кет ўйинларнинг максимал сонини чеклаш.

3. Максимал ўйинлар сонини чеклаш - йилига 60 тадан кўп эмас.

Англияда бу муаммо ҳаммага таъсир қилади. Баъзилар жуда кўп ўйнагани учун, бошқалари эса жамоалар сонини 18 тага қисқартириш бўйича босим қилади, энг камтарона клублар энг кўп зарар кўради", деди PFA ижрочи директори Маҳета Моланго.

Киритилди: 10:55, 16.10.2024.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.