Кириш Регистрация

Алекс Фергюсондан футболчилар кийиниш хонасига яқинлашмаслик сўралди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед”нинг 82 ёшли собиқ мураббийи Фергюсон кийиниш хонасига қўйилмаслиги маълум бўлди.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” харажатларни камайтириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатидаги иши учун маош тўлашни тўхтатиши маълум бўлганди.

Daily Mail хабарига кўра, “Юнайтед” футбол кенгаши клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Фергюсонга ўйинлардан кейин “Олд Траффорд” кийиниш хонасига кирмасликни сўраган. Бу эса сер Метт Басби давридан бери давом этаётган анъанага зид ҳисобланади.

“Манчестер Юнайтед” Фергюсонни жамоанинг кийиниш хонасига кириши тақиқланганини рад этди, аммо клуб ҳозир у ерга кимлар кириши “умумий келишув”га кўра ҳал қилиниши билдирган. Фергюсон аввалроқ ўйинлардан сўнг жамоанинг кийиниш хонасига кириш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ мунтазам равишда бундай қилмаган.

Қайд этилишича, жамоанинг кийиниш хонасига ташриф буюриш ўн йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” маданиятининг бир қисми бўлиб келган. Фергюсон ва бошқа футбол кенгаши аъзолари Девид Гилл ва Майк Аделсон, сер Бобби Чарлтон ва собиқ директор Морис Уоткинс кабилар фахрий меҳмон сифатида кутиб олинган.

26 йил давомида 38 та соврин ютган Фергюсон 2013 йилда фаолиятини якунлаганидан сўнг клуб элчиси ва директори сифатида фаолият юритиш учун шартнома имзолади. 2014 йилдаги маълумотларга кўра, “Юнайтед” Фергюсон хизматлари учун йилига 2,16 миллион фунт тўлаган.

“Юнайтед” футбол кенгаши Глазер ака-укаларини ўз ичига олган расмий кенгашдан алоҳида орган ҳисобланади.

INEOS 2024 йил бошида клубнинг чорак улушини сотиб олганидан бери бир қатор кескин қисқартиришни бошлади. Mail Спорт маълумотларига кўра, улар бўлимларда 250 га яқин ходимни ишдан бўшатган. INEOS асосчиси сер Жим Ратклифф “Олд Траффорд”даги юзма-юз учрашувда Фергюсонга ўзгаришлар ҳақида маълумот берган.

Ратклифф вазиятни ҳисобга олган ҳолда клуб энди унга аввалги маошини тўлашга тайёр эмаслигини айтган. Фергюсон фахрий директор сифатида қолади ва уй учрашувларидаги 8 талик махсус директорлар ўтирадиган хонага кириш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:56, 16.10.2024.
Ўқилди: 5205 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.