Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига Томас Тухелни тайинлаш қарори «уч шерлар» мухлисларининг барчасига ҳам маъқул келмади. Матбуот анжуманида немис мутахассиси бу ҳақда шундай фикр билдирди:
«Менда немис паспорти борлигини кечиринг. Эҳтимол, мухлислар Премьер-лигага ва мамлакатга бўлган меҳр-муҳаббатимни сезишгандир - мен Англияда яшаш ва ишлашни яхши кўрардим. Умид қиламанки, уларни ишонтира оламан ва Англия терма жамоасининг мураббийи лавозимини эгаллаганим билан қанчалик фахрланаётганимни кўрсата оламан,» - деди Тухель.