Франциянинг RMC Sport нашри Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Стокгольмга сафари ҳақидаги янги тафсилотларни ошкор қилди.
Аввалроқ Мбаппе Швецияда содир бўлган зўрлашда айбланаётгани хабар қилинганди. Манбага кўра, кечқурун Стокгольмга сафари чоғида Мбаппега ҳамроҳлик қиладиган унинг доимий қўриқчиси таътилда эди.
Унинг ўрнини Килианнинг укаси Этан Мбаппе билан ишлайдиган агент эгаллаган.
Унга ҳамроҳ бўлганлар орасида унинг шахсий ёрдамчиси ва ушбу сафарда муҳим рол ўйнаган "ПСЖ"даги собиқ жамоадоши Норди Мукиэле ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе сўнгги бир неча йил ичида ўз атрофидагиларнинг таркибини ўзгартириб келмоқда.