Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби "Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд учун ягона жиддий даъвогар эмас.
The Athletic хабарига кўра, "Реал Мадрид" Александр-Арнольдни ўзининг асосий трансфер мақсади деб белгилаган ва мавсум охирида Трентни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Шу билан бирга, Испаниянинг Marca газетасининг таъкидлашича, "Ливерпуль" Александр-Арнольдни янги шартномага кўндириш учун деярли умидсиз ва Трентсиз ҳаётга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.
ТalkSPORT хабарига кўра, "Барселона" ва "Бавария" ҳам Александр-Арнольд учун режаларга эга, шунинг учун 26 ёшли англиялик футболчини "Реал" рақобатсиз ўз сафига қўша олмайди.
Рўйхатда санаб ўтилган учала Европа гигантининг барчаси январь ойидан бошлаб Александр-Арнольд билан эркин музокаралар олиб бориши мумкин бўлади, агар Трент ўша вақтгача "Ливерпуль" билан муддати тугайдиган шартномасини узайтирмаса.