"Барселона" фирибгарлик қурбонига айланди. Бу ҳақда Cadena Cer хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар ўзини Каталония клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави сифатида кўрсатган фирибгарга 1 миллион евро ўтказиб беришган.
Қайд этилишича, операцияни амалга ошираётган банк транзакцияни блоклаб, маблағларни қайтариб берган.