Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Лаос: "Атлетико"га пенальти белгилаган ҳакамнинг ВАР бўйича тажрибаси кам эди"

Баҳо:
+ | -

Антонио Матеу Лаос "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинда пенальти вақтида ВАР аралашмаганидан ҳайратда қолди.

Кеча Диего Симеоне шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда ўз майдонида "Лилл"га имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

74-дақиқада 1:1 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда Бенжамин Андре Коке билан тўп учун курашаётганда йиқилиб тушди ва италиялик ҳакам Марко Гуида “Атлетико” дарвозасига пенальти белгилади.

11 метрлик зарбани Жонатан Дэвид аниқ амалга оширди. "Атлетико" ушбу эпизод юзасидан УEФАга мурожаат қилди.

“2021-йилда мен нотўғри пенальтини белгилагандим ва бир неча сония футболчиларни кузатганимдан сўнг ВАР ҳакамидан такрорий ўйинни кўрсатишини илтимос қилдим.

Бу Будапештдаги Европа чемпионатида содир бўлди ва буни ҳеч қандай тарзда изоҳлаб бўлмайди. Эҳтимол, у хато қилгандир, чунки у ҳам оддий одам.

ВАР футболга ёрдам бериш учун пайдо бўлган. Ҳамкасбимнинг ВАР бўйича тажрибаси кам эди. ВАРдагилар зудлик билан бош ҳакамга кўрмаган нарсаларни кўриш имкониятини беришлари керак эди" - деди собиқ ҳакам.

Киритилди: 18:50, 24.10.2024.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик