Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Бош прокурор” кубогида полвонлар сараланди

Баҳо:
+ | -
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари ҳамда турли танловлар ўтказилиши чекка ва олис ҳудудларгача иқтидор соҳибларини кашф этилишига хизмат қилмоқда.

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида миллий кураш бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Бош прокурор кубоги” мусобақасида 30 мингдан ортиқ номзодлар орасида сараланган 18 ёшдан 30 ёшгача 136 нафар ўғил-қиз тўққизта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.  

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида қатнашган Наманган вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Умрбек Мадраҳимов бундай турнирлар ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, хусусан, миллий ғуруримиз бўлган курашнинг оммавийлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.  

Икки кун давом этган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қизлар орасида 48 килограмм вазнда Давлатобод туманидан Хосият Ҳасанбоева, 57 килограмм вазнда Уйчи туманидан Муштарийбегим Қосимова, 70 килограмм вазнда Косонсой туманидан Азиза Раҳимжонова, 87 килограмм вазнда давлатободлик Зулфия Ўрозбоева барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.  

Ўсмирлар иштирокидаги баҳсларда эса 66 килограмм вазнда Поп туманидан Мардон Турсуналиев, 73 килограмм вазнда поплик Шоҳруҳ Сойибоев, 81 килограмм вазнда Чортоқ туманидан Шоҳруҳ Мамажонов, 90 килограмм вазнда Наманган туманидан Зокиржон Жамолиддинов, 90 килограммдан оғир вазнлилар тоифасида Чуст туманидан Муҳаммадали Тўхтаназаров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.  

Республика Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг диплом, қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлган барча ғолиб спортчилар шу йил 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Бош прокурор кубоги”нинг ҳал қилувчи финал босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Киритилди: 23:54, 25.10.2024.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.