Роберт Левандовски Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
"Барселона"нинг 36 ёшли форварди ўтган ой 3та ўйинда 7та гол урди: "Алавес"га қарши ўйинда хет-трик ва "Севилья" ва "Реал"га қарши ўйинда дубл қайд этди.
Соврин учун курашда Левандовски Винисиус («Реал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Алекс Беренгуер («Атлетик») ва Микель Оярзабаля («Реал Сосьедад»)ни ортда қолдирди.
Эътиборлиси, мавсум бошидан буён ойнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни "Барса" футболчилари уч марта қўлга киритишган. Август ойида Рафиня, сентябрда эса Ламин Ямал ушбу совринни олган эди.