Бразилия А Сериясининг 32-туридан ўрин олган "Палмейрас" билан ўз жамоасининг муҳим ўйинида "Коринтианс" мухлислари майдонга чўчқанинг калласини улоқтиришди.
Сан-Паулунинг икки жамоаси ўртасидаги учрашув бугун, 5 ноябрь куни "Коринтианс"нинг уй стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан кейин "Коринтианс" очколари сонини 38тага етказиб олди. Жамоа Бразилия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. "Палмейрас" 61 очко билан иккинчи ўринда.