Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Анчелотти: «Реал» ёмон ҳимояланмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Милан»га қарши ўйиндан кеийн жамоасининг муаммолари ҳақида гапирди.

Мадридликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган ўз уйида мағлуб бўлди (1:3) ва 2022/23 йилги мавсумдан буён илк бор кетма-кет 2 та мағлубият аламини тотиб кўрди.

— Нимадандир ташвишланяпсизми?
— Биз хавотирланишимиз керак, чунки жамоа сўнгги ўйинларда яхши ўйнамаяпти. Бизга қитъятлилик етишмайди. Бу устида ишлашимиз керак.

— «Реал Мадрид» сўнгги учта ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди...
– Гап шундаки, биз ёмон ҳимояланяпмиз, жамоа етарлича ихчам эмас. Биз жипслашган ҳолда тартиблироқ ўйнашимиз керак.

– Танаффусда сиз Вальверде ва Тчуаменини алмаштирдингиз. Уларда қандайдир муаммолар бормиди ёки бу тактик қарорми?
— Вальверде 100% тайёр эмас эди, унинг белида оғриқ бор эди. Кеча у одатдагидек машғулот ўтказди, лекин биринчи бўлимда оғриқ сезди ва биз уни алмаштиришга қарор қилдик.

— Тчуамени-чи? «Бернабеу»даги ҳуштак унга таъсир қилиши мумкинми?
— Эмоционал жиҳатдан — йўқ. Ҳозирги ҳолатимиз индивидуал муаммо эмас, жамоа муаммоси. Энди ўрнимиздан туриб, курашда давом этишимиз ва кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.

— "Ливерпуль" ва "Аталанта"га қийин сафар ўйинлари кутиб турибди.
— Биз бугунги кун билан яшашимиз керак. Жамоамиз ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаяпти — барча совринлар учун курашиш учун уни топишимиз керак».

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:45, 06.11.2024.
Ўқилди: 2785 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик