"Ювентус" қишки трансфер ойнасида бир нечта шартномаларни режалаштирмоқда.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, январь ойида Турин клуби Бремер ва Хуан Кабалнинг жароҳати туфайли йўқотишларини қоплашга ҳаракат қилади. "Ювентус" ҳимояда ўйинчилар етишмаслигини бартараф этиш учун иккита ҳимоячи билан ўз таркибини кучайтирмоқчи.
"Ювентус" "ПСЖ" ҳимоячиси Милан Шкриньяр ва "Фейеноорд" вакили Давид Ганцкога қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар қишда клуб билан зиддиятда бўлган Шкриньярни ижарага олишларига умид қилмоқда, аммо муаммо футболчининг йилига 10 миллион евро атрофидаги маошида.