Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 41500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Бугун мусобақанинг рапид йўналишида яга 3 та тур ўйинлари ўтказилди. Абдусатторов мезбон спортчилари — Нихал Сарин ва Видит Сантош Гужаратҳи билан дуранг қайд этди. Кун якунида ҳамюртимиз яна бир ҳиндистонлик шахматчи Сунилдут Нараянанни мағлуб этди.

Натижада Нодирбекнинг очколари 4,5 тага етди. Бугун 3 та ўйинда ғалаба қозонган Магнус Карлсен 5 очко билан пешқадам бўлиб турибди. АҚШлик Уэсли Со 3,5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эртага рапид йўналишида ғолиблар аниқланади. Абдусатторовни Уэсло Со, Аржун Эригаиси ва Магнус Карлсенга қарши жанглар кутиб турибди.

16 ва 17 ноябрь кунлари блиц йўналишида баҳслар бўлиб ўтади. Унда шахматчилар ўзаро икки марта дона суришади.

Ғолиблар қуйидагича мукофотланади:

Рапид йўналишида:

1-ўрин — 10 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 6 минг АҚШ доллари;
3-ўрин — 3 минг АҚШ доллари.

Блиц йўналишида:

1-ўрин — 7,5 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 4 минг АҚШ доллари;
3-ўрин — 2,5 минг АҚШ доллари.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:49, 14.11.2024.
Ўқилди: 3617 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик