Тошкент мебонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди.
Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медал учун жанг қилишди.
Ҳал қилувчи босқичгача барча рақибларини мағлуб этган Исломбек Абдазов ҳамда Зуҳриддин Қодиров ўртасидаги финал ҳам муросасиз кечди. Якунда Абдазов 15:14 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.