Косово футбол федерацияси Руминия билан ўйиндан сўнг баёнот берди.
Косово терма жамоаси кеча Руминия билан ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида майдонни эрта тарк этди, мезбон мухлислар “Сербия, Сербия!” дея ҳайқиришди ва Сербия байроғини осиб қўйди.
“Ўйин давомида “Косово – Сербия”, “Сербия, Сербия” деган ҳайқириқлар янгради. Косово мадҳияси янграётганда ҳуштакбозлик, стадионга нарсаларни улоқтириш ва бошқа тажовузкор ва провокацион хатти-ҳаракатлар содир бўлди, бу эса футболчиларимиз учун номақбул ва хавфли муҳитни юзага келтирди", - дейилади Косово футбол федерацияси хабарида.