«Рома» ярим ҳимоячиси Никола Залевски фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
22 ёшли футболчига «Фенербахче» қизиқиш билдирмоқда. Турк клуби устози Жозе Моуриньо собиқ шогирдини ўз ёнига олиб келишни истамоқда.
Залевскининг трансфери 12-15 миллион евро атрофида амалга ошиши мумкин.