«Манчестер Юнайтед»нинг АПЛда етакчи бўлган «Ливерпуль» билан очколар фарқи ортди.
Рубен Аморим бошчилигидаги биринчи ўйинда манкунианликлар «Ипсвич» билан очко бўлишди - 1:1. «Қизиллар» эса «Саутгемптон»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Ливерпуль» 12 турдан сўнг 31 очко билан Англия чемпионатида биринчи ўринда бормоқда. «Қизил иблислар» 16 очко тўплаб, 12-поғонани эгаллаб турибди.